Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Автомобилдан ахлат улоқтирган ҳайдовчи" изоҳи билан тарқалган видео юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Nexia-3" русумли автомобиль бошқариб кетаётган ҳайдовчи транспорт воситасининг ойнасидан ахлат улоқтириб юборганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ҲПБ масъуллари томонидан ўрганилди ва мазкур ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 123-моддаси (транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш) тартибида чора кўрилди.

Барча ҳаракат иштирокчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.