Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Фарғонада ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув" сарлавҳаси билан видео тарқалди.

Ҳолат, 2021 йил 9 декабрь куни Фарғона шаҳри, Қиргули мавзесида содир бўлган. Ушбу ҳудудда хизмат олиб борётган ЙПХ ходими Н.Турғунов томонидан "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганида, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.Т. тегишли ҳужжатлари йўқлигини маълум қилган. Шундан сўнг, ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида ўзаро тортишув юзага келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.