Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасида жанжал" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йил 31 июль куни Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Д.Қўшбоев томонидан Олтинкўл тумани, Марказ МФЙ, Чинобод кўчасида "Нексия-3" русумли автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланганлиги боис тўхтатилган. Текширув жараёнида ҳайдовчи Т.П.нинг меъёрий ҳужжатлари йўқлиги, 2020 йил декабрь ойида маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги учун суд томонидан икки йил муддатга автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги маълум бўлган. ЙПХ ходими ўрнатилган тартибда баённома расмийлаштириб ҳайдовчи бошқарувидаги автомобилни жарима майдонига жойлаштирган.

Видеода ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги низоли вазият акс этган бўлиб, ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.