Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Қора Жентра миниб олган отасининг эркатойлари" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Қора Жентра миниб олган отасининг эркатойлари" сарлавҳаси остидаги видео тарқалди. Видеода "Lacetti" русумли, 10 S605VA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги, йўловчи автомобилнинг люк қисмидан тана қисмларини чиқариб олганлиги акс этган.

Видео юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилганда, 2004 йилда туғилган А.О. мазкур автомобилни меъёрий ҳужжатларсиз бошқарганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди. Шунингдек, ҳозирда йўловчининг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Барча ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини, ҳайдовчилар йўлларда қоидаларга риоя қилишларини, йўловчилар автомобиль ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқармасликларини сўраймиз.