Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Саводсиз ГАИ. Расмга олишга хаққинг йўқ" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 10:30 ларда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими С.Хўжамуродов томонидан "Hyundai" русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл чизиғининг талабига риоя қилмаганлиги боис тўхтатилган.

Ходим ҳайдовчи С.Б.нинг эътирози бўлганлиги сабабли унга қоғоз шаклида маъмурий баённома расмийлаштирган. Ҳайдовчи баённома билан танишиб, суратга олмоқчи бўлганида ЙПХ ходими унга рухсат бермаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.