Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилди ва қоидабузарга чора кўрилди

Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида "УАЗ-3303" русумли юк автомобиль ҳайдовчисининг қўпол қоидабузарлиги ортидан бахтсиз ҳодиса юзага келиши мумкин бўлган ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалди.

Қувасой шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан видео юзасидан суриштирув олиб борилди ва ҳайдовчи И.А.га нисбатан ўрнатилган тартибда баённома тузилиб, БҲМнинг 10 баравари, яъни 2.450.000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.