Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар автобус ҳайдовчисига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда, 80756UAA давлат рақам белгили автобус ҳайдовчиси, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Видео юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, йўл ҳаракати қоидаларининг 31-банди талабини четлаб ўтган 80756UAA давлат рақам белгили автобус ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчига тушунтириш ишлари олиб борилди.

Йўловчи ташувчи ҳайдовчи — ўта эҳтиёткор ва масъулиятли бўлиши зарур. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.