Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 60M007SA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган талабларни бузган ҳолда ҳаракатланиб юрганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 60M007SA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1992 йилда туғилган Ш.Х.га нисбатан баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига қўйилди ва тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Андижон тумани судига юбориш чоралари кўрилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.