Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Nexia-3" русумли, 60 М799ОА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасига ялт-ялт ёнувчи маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳайдовчи тегишли рухсатсиз автомобиль ён ойналарининг тусини қорайтирганлиги, меъёрий ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги ва транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқчалар ўрнатганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддаси 1-қисми, 127-моддаси 2-қисми ҳамда 135-моддаси 1-қисми тартибида баённома расмийлаштирилди ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди. Тўпланган ҳужжатларни тегишли тартибда ўрганиб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон тумани судига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.