Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 01D101NB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни бузган ҳолда транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан суриштирув олиб борилганда, ҳайдовчи Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилиши маълум бўлди ва туман ЙҲХБ ходими томонидан ушбу ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Д.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.