Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, яна бир ҳайдовчига баённома тузилди
Жорий йилнинг 13 март куни ижтимоий тармоқда "Шу ҳайдовчини ҳам рейд қилиб беринг. Ўзини сал босиб олса балки кўчаларда тартибли ҳаракатланиб қолар" изоҳи билан "Nexia-3" русумли автомобиль акс этган видео тарқалди ва жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Ушбу видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, "Nexia-3" русумли, 60W712SA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси аниқланди. Суриштирув давомида ушбу автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги маълум бўлди ва ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126-моддаси 1-қисми тартибида маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишни сўраймиз.