Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан тегишли чора кўрилган
Жорий йилнинг 27 февраль куни ижтимоий тармоқда "Андижонда олди ойнани ҳам қорайтиришга рухсат берилдими? Қонунчиликда қандай эди?" изоҳи билан, "Nexia-3" русумли автомобиль акс этган видео тарқалди.
Ушбу видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, "Nexia-3" русумли, 60G707QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси аниқланди. Суриштирувлар ҳамда ҳайдовчининг изоҳларига кўра, видеода акс этган ҳолат 2021 йилнинг июнь ойида содир бўлган ва мазкур ҳолат бўйича 2021 йил 11 июнь куни ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддаси тартибида чора кўрилган.