Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ўрганилиб, бошқа манзилга юборилган жарима бекор қилинди

Жорий йилнинг 3 февраль куни ижтимоий тармоқда "Orlando" русумли автомобиль ҳайдовчиси томонидан содир этилган қоидабузарлик ҳолати бўйича "Nexia-3" русумли автомобиль эгасига нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилганлиги акс этган сурат ва изоҳ тарқалди.

Мазкур хабар ўрганилиб, Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хатоликка йўл қўйилгани, яъни, 2022 йилнинг 22 январь куни соат 08:37да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Бинокор маҳалласи, Шоликор кўчаси 12-уй қаршисида, "Orlando" русумли, 40N855RA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси 70 км/соат тезлик чегараланган жойда 77 (77-5=72) км/соат тезликда ҳаракатланганлиги махсус мослама ёрдамида қайд этилган бўлиб, қайд этиш вақтида автоматик тарзда 40N855RA давлат рақам белгисидаги "N" ҳарфи "M" бўлиб, 40M855RA тарзида нотўғри қайд этилганлиги, масъул назоратчи ходимнинг эътиборсизлиги сабаб, ушбу жарима "Nexia" русумли, 40M855RA давлат рақам белгили автомобиль мулкдорининг яшаш манзилига юборилганлиги маълум бўлди.

Айни вақтда ушбу қоидабузарлик юзасидан "Nexia" русумли, 40M855RA давлат рақам белгили автомобиль мулкдорига нисбатан тасдиқланган жарима солиш тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда бекор қилиниб, "Orlando" русумли 40N855RA давлат рақам белгили автомобиль мулкдори Ф.К.га нисбатан тасдиқланган.

Шунингдек, ушбу хатоликка йўл қўйган назоратчи масъулга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.