Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан маълумот

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимида хизмат кўрсатиб келган “Халқ банки” касса шахобчалари вақтинча ёпилганлиги сабабли фуқароларга автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишдаги тўловларни амалга оширишда ноқулайликлар юзага келган.

Ушбу ноқулайликларни бартараф қилишда “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти хизматидан фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4921-сон қарорига асосан, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида тўловларни қабул қилиш автоматлаштирилган тизимини янада мукаммаллаштириш мақсадида “Аввал” тўловлар ва пул ўтказмалари комплекс ахборот тизими ишлаб чиқилган.

Ушбу тизим орқали фуқароларга хизмат кўрсатиш мақсадида “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти “Алоқа банк” билан шартнома қилган ҳолда тўловлардан устама ҳақи сифатида олинган маблағлар устига 2 фоиз хизмат учун тўлов ундирилиши белгиланган. Ушбу белгиланган устама ҳақини қабул қилиш бўйича “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 111-сон буйруғи тасдиқланган.