Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ ходими бошқарувидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлганлиги юзасидан маълумот
2021 йил 8 декабрь куни соат 11:40 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ш.М. "Damas" русумли автомобилни бошқараётиб, ўзи билан бир йўналишда, олдинда бўлган, ЙПХ ходими Р.Турсунов бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ натижасида "Дамас" русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.