Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан тегишли чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда "Damas" русумли 10157CCA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси бошқарувидаги транспорт воситасининг тепа қисмида ўрнатилган юкхонага одам чиқариб олган ҳолда Шаҳрисабз кўчалари бўйлаб ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик томонидан ҳақли эътирозларга сабаб бўлди.
Видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди. Шунингдек, ҳайдовчига Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тартиб ва меъёрлар бўйича тушунтириш берилди.
Барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз. Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини хавф остига қўйманг!