Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "тонировка" учун тўловлар ошди деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ "тонировка" учун белгиланган тўлов миқдори ўзгармаганлигини маълум қилади.

Тўлов миқдорлари аввалгидек:

енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) — бепул;

жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори — БҲМнинг 8 баравари (2.720.000 сўм);

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун эса — БҲМнинг 14 баравари (4.760.000 сўм);

М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) — БҲМнинг 40 баравари миқдорида белгилан (13.600.000 сўм).

Рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) олсангиз ушбу тўловларга 10% чегирма бўлади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда "Humo glass-biznes" МЧЖга тегишли М2 тоифадаги "Gaz A21R33" русумли транспорт воситаси учун белгиланган тўлов суммаси 10% чегирма билан 12.240.000 сўм бўлганлигини маълум қиламиз.

Тармоқлардаги айрим саҳифаларнинг админларидан нотўғри маълумот тарқатиб, жамоатчиликни чалғитмасликларини сўраймиз.