Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ ходими ва ҳайдовчи тортишиб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни соат 15:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Таджиев томонидан "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фодаланмаганлиги боис тўхтатилган.

Ўзаро мулоқот вақтида тортишувли вазият юзага келиб, қоидабузарлиги бўйича бармоқ изи орқали тасдиқлаши сўралганда ҳайдовчи томонидан носамимий муносабат кузатилган. ЙПХ ходими ҳам муомала маданиятидан четга чиққанлиги ҳолати видеода акс этган. Ҳайдовчига нисбатан содир этган қоидабузарлиги бўйича электрон шаклдаги баённома расмийлаштирилган.

Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.