Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходимлари ҳайдовчини қувиб келганлиги айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 29 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари С.Алимов ва С.Азизбоевлар томонидан Янгиҳаёт тумани, Бинокор-Қипчоқ кўчалари кесишган чорраҳада "Нексия-3" русумли автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишораси берилганда ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатни давом эттирган.

ЙПХ ходимлари "Спарк" русумли автомобилда ҳайдовчини кузатиб борган ва ишоралар орқали ҳайдовчи тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчининг ҳужжатлари тўлиқмаслиги маълум бўлган ва унга нисбатан баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган.

Шунингдек, ЙПХ ходими "Спарк" русумли автомобиль бошқаруви вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги видеода акс этган бўлиб, қоидабузарлик юзасидан баённома тузилди. Ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ўтказилмоқда.