Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан изоҳ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидалари”ни тасдиқлаш ҳақидаги 172-сон қарори 1-иловаси 8-бандида ҳайдовчи тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт, бунда:

«А» — мопед, мотоцикл ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари бошқаришга рухсат этилиши кўрсатилган бўлиб, 6-банди “мопед” сўзига тушунча берилган.

Яъни мопед — энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см3 дан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаси. Худди шундай тавсифларга эга бўлган квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа механик мосламалар ҳам мопедларга тенглаштирилиши кўрсатиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидалари”ни тасдиқлаш ҳақидаги 172-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари” Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракатининг ягона тартибини белгилайди.

Ҳурматли ҳайдовчилар, мазкур “Йўл ҳаракати қоидалари”га асосан барча энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см3 дан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаси, худди шундай тавсифларга эга бўлган квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа механик мосламаларни бошқариш учун ҳам «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши лозимлигини эслатиб ўтамиз.