Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Ваз-21013" русумли, 30W030UA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Ваз-21013" русумли, 30W030UA давлат рақам белгили автомобилни бошқарган (ҳадовчилик гувоҳномасига эга эмас), 2003 йилда туғилган Ш.У.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди ва фуқаро Ш.У. билан профилактик суҳбат ўтказилди (бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топширган шахсга ҳам тегишли чора кўрилади).

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.