Тест режимида

Хабарлар

Ишчи гуруҳ томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги муаммолар ва таклифлар ўрганилмоқда

Аввал хабар берилганидек, республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлаган. Жорий йилнинг 3 июнь кунидан ишчи гуруҳ томонидан йўллардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олишдаги ҳамда йўл инфратузилмасидаги жиддий муаммолар комплекс равишда ўрганилиб, илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чоралар ишлаб чиқилиши борасида 6 йўналиш белгиланди:

– йўл ҳаракатини ташкил этишдаги ва йўл инфраструктурасидаги мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгилаш;

– йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш;

– ҳайдовчиликка номзодларни тайёрлаш ҳамда вояга етмаганлар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини ўқитиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш;

– республикада йўловчиларни ва юкларни автотранспорт воситаларида ташиш тизимини такомиллаштириш;

– йўл ҳаракати ҳафвсизлигини таъминлаш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тизимини янада жадаллаштириш;

– йўл ҳаракати ҳавфсизлиги соҳасини ислоҳ қилиш.

Мазкур йўналишлар бўйича фуқаролардан ҳам ушбу жараёнларда фаол қатнашиб ўз таклифларини қуйидаги манзилларга юборилиши сўралган:

- yhxbb_taklif@mail.ru - электрон манзили;
- fb.com/yhxbb_taklif - facebook;
- https://t.me/yhxbb_taklif - телеграм манзиллари.

Жорий йилнинг 7 июнь куни ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида мутасаддилар соҳавий хизмат ходимлари ва фуқаролардан келган таклифларни бирма-бир ўрганиб чиқдилар. Ишчи гуруҳ ўз ишини жадаллик билан давом эттирмоқда.

ИИВ ЙҲХББ ушбу жараёнда ўз таклифлари билан фаол қатнашаётган фуқароларга ўз миннатдорчилигини билдиради.