Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео бўйича муносабат

2024 йил 12 декабрь куни соат 22:45 ларда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Паркент кўчасида тунги хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари Н.Абдуллаев ва А.Юсуфбековлар томонидан давлат рақами 01V617PC бўлган "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ҳақидаги ишора берилган. Ҳайдовчи қонуний талабни бажармасдан ҳаракатни давом эттирган.

Кўрилган чоралар натижасида автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 2004 йилда туғилган А.С.дан тегишли меъёрий ҳужжатлари сўралганда, у турли важларни келтириб, ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган ва ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг, ҳайдовчи ва ЙПХ ходимлари ўртасида тортишувли вазият юзага келган.

Ўрганишлар давомида А.С.нинг транспорт воситасини бошқариш учун ҳеч қандай меъёрий ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Мазкур ҳолат бўйича ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви тайинланган.