Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабар юзасидан муносабат

"Trailblazer" русумли, 50212NAA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига чора кўрилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Ҳайдовчи жаримани тўлади.

Ижтимоий тармоқда ушбу автомобиль "архивлаштирилган" - дея хабар эълон қилинди.

Ушбу "Trailblazer" русумли, 50212NAA давлат рақам белгили автомобиль 2020 йил 11 декабрь куни OOO "ART SOFT HOLDING" номига расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда руйхатдан ўтказилганлигини ва ҳозирда амалдалигини маълум қиламиз.