Ижтимоий тармоқда "Андижон вилояти ЙҲХБ бошлиғига жиддий эътироз!" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги “Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК томонидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда аризаларни ёзиш учун 9 та жой мавжуд бўлиб, уларда узоқ вақт навбатда туриш ҳолатлари кузатилмайди. Кўрсатилган хизматлар учун тўлов ставкалари 10.10.2020 йилда ДУК директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади.
Ҳозирда автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатлаш учун 27000 сўм, давлат рақам белгилари учун 405.000 сўм, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома учун 189.000 сўм жами 621.000 сўм тўлов мавжуд. Айни вақтда ушбу тўловлар Ўзбекистон почтаси Андижон вилояти АЖ Балиқчи туман ТПАБ томонидан амалга оширилаётган бўлиб, компьютер дастурида 2% хизмат хаққи учун қўшимча тўлов ундирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2021 йилдаги 125-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан техник кўрикдан ўтказиш хусусий сектор, яъни тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади ва тўлов ставкаларини тадбиркорларнинг ўзлари белгилайди. ЙҲХ хизмати РЎ ва ИОБ инспекторлари томонидан автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш вақтида агрегат рақамлари мос келишини бирма-бир солиштирадилар ва бу учун тўловлар мавжуд эмас.
2022 йил 1 январь кунидан бошлаб айрим йиғимлар бекор қилинганлиги сабабли автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёни ўтган даврларга нисбатан 3-4 баробарга ошганлиги сабабли бир кунда 500 дан ортиқ транспорт воситалари ЙҲХ хизмати рўйхатидан ўтмоқда. Республика миқёсида жорий этилган “Транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома” барча вилоятлар учун битта серверга уланган бўлиб, чоп этиш жараёни кескин кўпайиб кетаётганлиги учун тармоқда айрим узилишлар сабабли навбатлар юзага келмоқда.
Юзага келаётган ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБ, ТРИБларига қўшимча куч ва воситалар жалб этилди.