Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида тортишув юзага келди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

2022 йил 15 февраль куни соат 09:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Амир Темур кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Каримов томонидан "Nexia-3" русумли автомобиль ҳайдовчиси хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги учун унга тўхташ ишораси кўрсатилган. Ҳайдовчи ишорага бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи тўхтатилган. ЙПХ ходимлари томонидан қоидабузарлиги бўйича тушунтиришлар берилишига қарамасдан ҳайдовчи инспекторларга фаол қаршилик кўрсатиб атрофдагиларнинг ҳам эътиборини мазкур вазиятга жалб этган. Жараён давомида атрофда бўлган айрим фуқаролар ЙПХ ходимларининг ўз хизмат фаолиятини бажаришига ҳалақит берган.

Ҳайдовчига нисбатан ЙПХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси 1-қисми, 194- ҳамда 195-моддалари тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, атрофда бўлган, ходимларнинг ўз хизмат фаолиятини бажаришига ҳалақит берган фуқаролар юзасидан ҳам суриштирув олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани судига юборилиши чоралари кўрилмоқда.