Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Беспредел ГАИга ҳамма нарса мумкинми?" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан хизмат текшируви ўтказилди

Ижтимоий тармоқда "Беспредел ГАИга ҳамма нарса мумкинми?" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълумотига қўра хизмат текшируви якуниланди:

Фуқаролар билан мулоқот жараёнида, ҳушмуомала, камтар ва босиқ бўлмасдан, носамимийлик билдириб, Ички ишлар вазирининг "Муомала маданияти" ва "Одоб-аҳлоқ қоидалари" тўғрисидаги буйруғи ҳамда Интизом Устави талабларини бузганлиги учун Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори катта лейтенант М.Тоғаевга “Ҳайфсан”, йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга “Танбеҳ” интизомий жазоси берилиши, Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи майор С.Ортиқовнинг хатти-ҳаракатларини вилоят Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган катта офицерлар таркибидаги “Интизомий кенгаш”да кўриб чиқилиши белгиланди.