Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда «Бу нимаси энди? 120 метр масофада 20 та белги ўрнатишибди» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда «Бу нимаси энди? 120 метр масофада 20 та белги ўрнатишибди» сарлавҳаси остидаги видео тарқалди. Видеода Чиноз туманидаги ички йўлда 5.16.1, 5.16.2. «Пиёдалар ўтиш жойи» белгилари жуда қисқа масофаларда, белгиланмаган жойларга, нотўғри ўрнатилганлиги акс этган.

Мазкур йўл қурилиши давомида белгиларни ўрнатиш ишлари Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъуллари билан келишилмаганлиги, бунинг натижасида белгилар нотўғри ўрнатилганлиги маълум бўлди. Ушбу хатолик бартараф этилиб, амалдаги тартибга кўра йўлни белги ва чизиқлар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.