Ижтимоий тармоқда "Changan" русумли автомобилнинг жарима майдонига қўйилиши бўйича тарқалган хабар юзасидан маълумот
2021 йил 23 август куни соат 16:00 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими О.Мелибоев томонидан Яшнобод тумани, Истиқбол кўчасида "Changan" русумли, 01 С785СВ давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўл белгисига амал қилмаганлиги сабаб тўхтатилган.
Ходим ҳайдовчига ўзини таништирган ва текширув давомида ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль бўйича 60 кун муддатда тўланмаган жарима борлиги маълум бўлган.
ЙПХ ходими ҳайдовчига тўланмаган жаримаси мавжудлигини, йўл белгисига амал қилмаганлиги бўйича огоҳлантиришини, автомобилни муддати ўтган жарима тўлангунига қадар жарима майдонида вақтинча ушлаб турилишини тушунтирган.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимидан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар автомобилни ушлаб туриш бўйича ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасини кўрсатишини сўрамаганлиги боис ЙПХ ходими кўрсатмаган.
Автомобилни ҳайдовчининг ўзи бошқарган ҳолда ёнига ЙПХ ходими А.Анорбоев ўтириб жарима майдончасига боришган.
Уларнинг ортидан О.Мелибоев ҳам жарима майдонига етиб келган. Жарима майдонида автомобилни қабул қилиб олувчи масъул шахс, ЙПХ ходими ва ҳайдовчи иштирокида тегишли ҳужжат тўлдирилиб имзоланган.