Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда “Энди шортик кийиб автомобиль бошқарган ҳайдовчига ГАИ штраф солади. Кийим кийиш эстетикасига ҳам ҳайдовчилар учун жавобгарлик борми?” изоҳи билан тарқалган видео юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 16 апрель куни Фарғона вилояти, Учкўприк тумани деҳқон бозори яқинида ЙПХ ходими А.Ўринов меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида “Matiz” русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. Ўзаро мулоқот жараёнида ЙПХ ходими ҳайдовчининг кийимига эътироз билдириб, Йўл ҳаракати қоидалари китобининг 55-56 саҳифаларида ҳайдовчи кийим кийиш маданиятига риоя қилиши бўйича банд белгиланганлигини таъкидлаб, маъмурий баённома расмийлаштириши мумкинлигини ҳам келтириб ўтган. Ушбу мулоқот акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

Амалдаги Йўл ҳаракти қоидаларида ҳайдовчи транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш вақтида кийим кийиш тартиби тўғрисида ҳеч қандай изоҳ ёки тартиб белгиланмаганлиги ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда ҳам юқоридаги ҳолат бўйича ҳеч қандай жазо чоралари мавжуд эмаслигини, шунингдек, ҳайдовчига нотўғри ва асоссиз маълумот етказган ЙПХ ходими А.Ўриновга нисбатан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қиламиз.