Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "ЙПХҲ базаси ишламаслиги ортидан фуқаролар зарар кўрмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 июндаги “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 407-сон Қарорида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритиш доирасидаги “E-ma’muriy ish”-ягона ахборот тизими 2021 йил ноябрь ойида республиканинг барча ҳудудларида тўлиқ ишга туширилиши белгиланган. Қарорнинг ижроси юзасидан, Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг 26 апрель куни “E-ma’muriy ish”-ягона ахборот тизими яратилиб, тизимга барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликдар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатига эга бўлган 50 ортиқ вазирлик ва идоралар уланган.

Ахборот тизими “Электрон ҳукумат”нинг “Ягона биллинг” тизимига боғланиб, Олий суднинг “E-XSUD” ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг “МИБ портал” ахборот тизимлари билан интеграция қилиниб, республикамизнинг барча ҳудудларида ишга туширилган. “E-ma’muriy ish”- ягона ахборот тизими янги платформада яратилган бўлиб, ушбу тизимга Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида фойдаланиб келинаётган “Маъмурий амалиёт”, “dyhxx. ejarima.uz”, “e-protokol”, “Йўл ҳаракати соҳасидаги қоидабузарликларни автоматик қайд этиш” (КСУБДД) каби тизимларни интеграция қилиш юзасидан техник топшириққа асосан, жорий йилнинг ноябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилганлиги сабабли, жорий йилнинг 30 октябрдан 2 ноябрь кунига қадар ушбу дастурий таъминотлар янги платформада ишга тушириши муносабати билан “E-ma’muriy ish” - тизимига интеграция қилинди, жараён давомида техник носозликлар юзага келди.

Ушбу тизим ишга туширилиши натижасида, маъмурий баённома рақами бўйича фуқаро жаримасини “Click” ҳамда “Payme” замонавий тўлов тизимлари ёрдамида тўланиши амалга оширилади.

Шу билан бирга, фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, SMS хабарнома ёки “Ўзбекистон почтаси” АЖ орқали хабардор қилиш механизми ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси фуқаролардан маъмурий хуқуқбузарликлар учун жарималарни онлайн тўланишида юзага келган ноқулайликларни тўғри қабул қилишларини сўрайди!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати