Ижтимоий тармоқда ЙПХ ходими блогерга баённома тузганлиги бўйича тарқалган видео юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни, Тошкент шаҳар, Янги ҳаёт тумани, Қипчоқ-Қўрғонтепа кўчалари кесишган чорраҳага хизматга жалб этилган ЙПХ ходими Ш.Ўрмонов фуқаро, 1993 йилда туғилган А.К. билан ўзаро мулоқот қилган.
Фуқаро А.К. мазкур мулоқотни телефон орқали тасвирга олишни бошлаган вақтда йўлнинг қатнов қисмида пиёда сифатида телефондан фойдаланганлиги учун унга нисбатан ЙПХ ходими томонидан Йўл ҳаракати қоидаларининг 19-бандига риоя қилмаганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Видеода ЙПХ ходими фуқарога "сиз" деб мурожаат қилганлиги, фуқаро ходимга нисбатан "сен" дея, носамимий муносабатда бўлганлиги, шундан сўнг ЙПХ ходими бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан фуқаро А.К. қўпол муомалада бўлишда давом этганлиги, ходим оғир вазмин бўлмасдан фуқарога "сен" деб гапиришни бошлаганлиги акс этган. ЙПХ ходими келгусида йўл ҳаракати қатнашчилари билан оғир ва вазмин бўлиб, ҳурмат билан муносабатда бўлиши юзасидан огоҳлантирилди.
Ўз навбатида, айрим йўл ҳаракати қатнашчиларидан носамимий, қўпол муносабатда бўлиб, ЙПХ ходими билан тортишувли вазиятни юзага келтирмасликларини сўраймиз.