Ижтимоий тармоқда "Навоийда ГАИ ходими ҳайдовчига тонировка учун баённома ёзиб қўйиб юбордими?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан қўшимча маълумот
Ижтимоий тармоқда "Навоийда ГАИ ходими ҳайдовчига тонировка учун баённома ёзиб қўйиб юбордими?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича саҳифада маълумот берилган эди.
Текширув хулосасига кўра, 2021 йил 15 август куни "Toyota Land Cruiser" русумли автомобилнинг ён ойнаси қорайтирилганлиги бўйича маълумотларни планшет орқали текширишда узилишлар сабаб аниқлик киритиш имкони бўлмаганлиги инобатга олиниб, ЙПХ ходими А.Умедов келгусида хато ва камчиликларсиз хизмат олиб бориши бўйича огоҳлантирилди.