Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда “Республика ГАИ раҳбариятига мурожаат” сарлавҳаси билан тарқалган видео юзасидан маълумот

2020 йил 11 январь куни соат 13:20ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Навоий кўчасида 3.27 — “Тўхташ тақиқланган” йўл белгисининг таъсир доирасида тўхтаган “OOO FAVORIT MAX GROUP” МЧЖга тегишли бўлган “Spark” русумли, 01709RFA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Ш.Ш.га нисбатан ЙПХ ходими Ш.Патхуллаев томонидан белгиланган тартибда UZ-19 серияли 01-679122 рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ушбу баённома асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-6-моддаси 1-қисми тартибида жарима қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган.

Фуқаро Ш.Ш. чиқарилган қарор юзасидан эътироз билдириб, Яшнобод тумани Маъмурий судига ариза билан мурожаат қилган. Ариза бўйича, 2020 йил 18 март куни тўпланган ҳужжатлар Яшнобод тумани Маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Ш.Ш. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-6-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, UZ-19 серияли 01-679122 рақамли маъмурий баённома асосида чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор ўзгаришсиз қолдирилган ва ундириш чораларини кўриш мақсадида ҳудудий Мажбурий ижро бюросига юборилган. Мазкур жарима МИБ томонидан ундирилган. Техник сабабларга кўра, мазкур маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор бўйича белгиланган жарима ундирилганлиги ҳақидаги маълумот ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг тизимига келиб тушмаган.

2020 йил 6 май куни 01709RFA давлат рақам белгиси “OOO FAVORIT MAX GROUP” МЧЖга тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомобилга расмийлаштирилган. Ижтимоий тармоқда мазкур автомобиль ҳайдовчиси томонидан билдирилган эътирозлар ўрганилиб, юқорида келтириб ўтилганлар асосида, белгиланган жарима МИБ томонидан ундирилганлиги бўйича ИИВ ЖХД ЙҲХХ тизимига тегишли маълумотлар киритилди.