Ижтимоий тармоқда "Самарқандда қоғоздан алкотестер ясаган ЙПХ ходимлари" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқда "Самарқандда қоғоздан алкотестер ясаган ЙПХ ходимлари" сарлавҳаси остидаги видео тарқалди. 2021 йил 27 сентябрь куни соат 20:30 ларда ЙПХ ходими С.Сайимов томонидан "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. ЙПХ ходими ҳайдовчининг мастлик ҳолати бор ёки йўқлигини қоғоз ёрдамида текшириб кўрмоқчи бўлганлиги видеода акс этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Маълумот ўрнида, ҳайдовчининг алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатини текшириб кўриш учун Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларига жами 17 дона махсус алкотестер мосламалари фойдаланишга берилган.