Ижтимоий тармоқда "Шаҳар бедарвозами? Ким бўлди бу эркатойлар?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан
Жорий йилнинг 30 июль куни ижтимоий тармоқда давлат рақам белгилари бўлмаган, рухсат этилмаган мослама ўрнатилган "Ласетти" русумли автомобиллар ҳайдовчилари қўпол қоидабузарликлар билан ҳаракатланаётганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди. Ҳолат жорий йил 28 июль куни соат 14:00ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчасида содир бўлган. Қора рангли "Ласетти" автомобили ҳайдовчиси С.Х., оқ рангли "Ласетти" автомобили ҳайдовчиси А.Ғ. ва яна бир қора рангли "Ласетти" автомобили ҳайдовчиси А.Й. аниқланиб ўрнатилган тартибда баённома тузилди ва автомобиллар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойланди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.