Ижтимоий тармоқда “Тадбиркор нимадан норози ИИВ ЙҲХББ бунга нима дейди” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 декабрь кунидаги "Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 812-сон қарори асосида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан 2021 йил 7 октябрь куни ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига киритилган сўровномалари юзасидан ўрнатилган тартибда жавоб хати берилган.
Юридик шахсларнинг фаолиятларини юритиш давомида ЙҲХБ ходимлари билан келиб чиқаётган тушунмовчиликларни бартараф этиш ва тадбиркорларга яқиндан кўмак бериш мақсадида жорий йилнинг 3 ноябрь куни ИИВ ЙҲХББ бошлиғи томонидан тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 171-моддаси қўлланилиши юзасидан шарҳ олишга келишилиб, бу бўйича йиғилиш баёни тузилди ҳамда тадбиркорларга йиғилиш баён нусхаси тақдим этилди. 2021 йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига МЖтКнинг 171-моддасига шарҳ бериш юзасидан хат киритилиб, 9 ноябрь куни 3/20-2/2196-сон жавоб хати олинди ва ушбу хат бўйича тадбиркорлар бош бошқармага таклиф этилиб, таништирилди.
2021 йил 1 ноябрь куни “FARZONA FAVORIT SERVIS” МЧЖга юрист лавозимига ишга қабул қилинган, интернет ижтимоий тармоқларида “Otabek777” номи билан танилган Машрапов Отабек Хожиакбар ўғли жорий йилнинг 13 ноябрь куни ИИВ ЙҲХББ бошлиғи қабулида бўлиб, Адлия вазирлиги томонидан берилган хатга ўзининг эътирозлари борлигини билдирганидан сўнг бош бошқарма рахбари тадбиркорлар билан бўлаётган тушунмовчиликлар хозирда ўрганилаётганлиги тегишли идоралар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилаётганлиги, якуний ҳулосаси бўйича яна бир бор учрашув ташкил этилишини, мурожаати «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 28-моддасига асосан 15 кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши ҳамда мурожаати кўриб чиқилмасидан аввал бир томонлама хулоса қилиниб ижтимоий тармоқларга якунланмаган ва асослантирилмаган маълумотлар чиқармаслиги юзасидан тушунчалар берилган.
Тадбиркорларнинг мурожаати бош бошқарма раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Қабул қилинган қарор юзасидан томонлар таклиф этилиб эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати