Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Nexia" русумли автомобилнинг давлат рақам белгисини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ёпиштирилганлиги акс этган сурат ва унинг остида изоҳлар келтирилган хабар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, "Nexia" русумли, 40R060FA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1994 йилда туғилган У.М.га нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси (Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар) 7.15-банди (Транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса) талабини бузганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (Давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Радар ва камералардан яшириниш мақсадида автомобилнинг давлат рақам белгисини ёпган ҳолда, шошилиб ҳаракатланиш оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлигини унутманг.