Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ автомобили иштирокида содир бўлган тўқнашув юзасидан маълумот
2022 йил 4 март куни соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, КХАЙ кўчасида, 1995 йилда туғилган, ЙПХ ходими А.Р. "Lacetti" русумли, 01512VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилида тўхташ ишорасига бўйсунмаган "Spark" русумли транспорт воситаси ҳайдовчисини ортидан кузатиб кетаётган вақтда, махсус товуш чиқарувчи қурилмадан фойдаланган ҳолда светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланган. Лекин, ҳайдовчи қоидаларнинг 25-бандида белгиланган талабга риоя қилмаган. Яъни, товуш чиқарувчи қурилма билан биргаликда ёритувчи маёқчаларни ёқмаган ҳамда унга йўл берилаётганлигига ишонч хосил қилмасдан ҳаракатланган ва светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб келаётган, 1995 йилда туғилган М.М. бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли автомобиль билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги "Lacetti" автомобили ағдарилган.
ЙТҲ натижасида, ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль йўловчиси, 1997 йилда туғилган Ф.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишни сўраймиз.