Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ ходими томонидан тиббий ниқоб тақиш мажбурий эмаслиги айтилган видео юзасидан муносабат
2021 йил 30 декабрь куни соат 10:30 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 143-километрида ЙПХ ходими И.Хусанов томонидан "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Ўзаро мулоқот жараёнида ушбу автомобиль йўловчиси томонидан, ЙПХ ходими тиббий ниқоб тақмаганлиги бўйича эътироз билдирилганда, ходим тиббий ниқоб тақиш мажбурийлиги бекор қилинганлигини таъкидлаб, фуқарога нотўғри маълумот етказган.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси томонидан тиббий ниқобни тақиб юриш мажбурий эмаслиги бўйича ҳеч қандай қарор эълон қилинмаган.
Ҳозирда ЙПХ ходими И.Хусановга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.