Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги тортишувли вазият акс этган видео юзасидан маълумот

2022 йил 23 апрель куни соат 09:40 ларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Амир Темур кўчасида хизмат олиб борган ЙПХ ходими Х.Раҳмонов томонидан меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида "Matiz" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ушбу автомобилдан фойдаланиш учун ишончнома йўқлиги маълум бўлган. Қоидабузарлик ҳолати ЙПХ ходими томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилаётган вақтда, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган С.Н. унга нисбатан қонунуий чора кўрилишини пайқагач ходимга қаршилик кўрсата бошлаган. ЙПХ ходими яқин атрофда бўлган ҳамкасбларидан амалий ёрдам сўраган. Воқеа жойига ўзини ҳайдовчининг акаси, "Сардор" дея таништирган фуқаро ҳам етиб келиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, зиддиятли вазиятни юзага келтирган. ЙПХ ходими томонидан ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-, 194- ҳамда 195-моддалари тартибида баённома расмийлаштирилган ва ушбу фуқаролар Ангрен шаҳар ИИБга топширилган. "Matiz" русумли автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Шунингдек, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Ангрен шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан аввало қоидаларга риоя қилишни, қоидани четлаб ўтган вақтда эса, ЙПХ ходими ўз хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатмасликни сўраймиз.