Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Mercedes-Benz" русумли 60505VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бўйича қарздорлик ҳолатлари юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Mercedes-Benz" русумли 60505VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бўйича ўз муддатида бартараф қилинмаган 6 та қарздорлик ҳолатлари келтирилган хабар тарқалди.

Хабар юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ўтказилди. Белгиланган жарималар бўйича вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ навбатчилик қисмининг қайд этиш китоби билан солиштирувларга кўра, кечиктириб бўлмас вазифаларни бажариш, кузатув ишларини амалга ошириш жараёнида қайд этилганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 171 моддасининг бешинчи хатбошиси (Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото- ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади) ҳамда 271-моддаси биринчи хатбошисининг тўртинчи кичик бандига мувофиқ мазкур 6 та қоидабузарлик бўйича қарорлар бекор қилинди.

Ушбу келтириб ўтилган "Mercedes-Benz" русумли 60505VSF давлат рақам белгили автомобиль махсус транспорт воситаси эканлиги, тезкор, кечиктириб бўлмас вазиятларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан Қоидаларнинг 7-боби (тартибга солувчининг ишораларидан ташқари), 9 — 16, 19-20 ва 22-боблари, 1- ва 2-иловалари талабларидан четга чиқишларига рухсат берилишини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир.