Ижтимоий тармоқда тарқалган, Нукус шаҳрида ЙПХ ходимининг ишорасига тўхтамасдан ҳаракатланган ҳайдовчи юзасидан маълумот
2022 йил 23 март куни соат 01:20 ларда, Нукус шаҳар, А.Дўстназаров кўчасида "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Ҳаракати давомида светофорнинг қизил чироғида ўтган ва Беруний кўчасида қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб, авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган қоидабузарликлар содир этган. Ушбу жараёнлар автомобиль салонида бўлган йўловчи томонидан тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқда тарқатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилиб, қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтган ҳайдовчи 2001 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи С.С. эканлиги маълум бўлди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1284, 1285 ҳамда 194-моддаси тартибида маъмурий баённома тузилиб, "Lacetti" русумли автомобиль ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга, тартибга солувчиларнинг ишораларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз. Йўл ўйин майдони эмаслигини унутманг!