Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, қоидани қўпол тарзда бузган автобус ҳайдовчисига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Автобус ҳайдовчиси йўловчиларнинг ҳаётига ва рўпарадан келаётган транспорт воситаларига хавф солиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди" изоҳи билан видео тарқалди.

Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, 2021 йил 14 октябрь куни соат 11:30 ларда, Самарқанд шаҳар, Амир Темур кўчасида авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган қоидабузарликлар содир этган автобус ҳайдовчиси аниқланди. Текширув мобайнида ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги, транспорт воситасига рухсат этилмаган жиҳоз ўрнатганлиги маълум бўлди ва белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, автобус вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойланди.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.