Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео батафсил ўрганилиб, ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилди

Ижтимоий тармоқда фуқаронинг ЙПХ ходими томонидан мажбурий техник кўрик бўйича расмийлаштирилган баённомага эътирозлари мавжудлиги, транспорт воситаси белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилганлиги айтилган видео тарқалди.

2021 йил 14 ноябрь куни ЙПХ ходими И.Мамбетов томонидан "Mercedes-Benz Vito" русумли, 01M207EB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1999 йилда туғилган Ш.А.га нисбатан транспорт воситаси мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаганлиги бўйича баённома расмийлаштирилганлиги ҳолати юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Текширув хулосасига кўра, хизмати мобайнида транспорт воситаси техник кўрикдан ўтганлиги ҳолатига тўлиқ ойдинлик киритмасдан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиргани, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ ходими И.Мамбетовга нисбатан "Ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилиши, ҳайдовчи Ш.А.га нисбатан расмийлаштирилган баённома Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271-моддаси 1-қисми (маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати йўқ)га асосан бекор қилиниши белгиланди.

Шунингдек, хизмати мобайнида Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабини бузганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ППХ ва ЖТСБ ходими У.Маҳмудовнинг хатти-ҳаракатлари "Интизомий кенгаш"да кўриб чиқилиши белгиланди.