Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқумий кўчасида ЙПХ ходими О.Исмоилов ва "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси ўртасидаги ўзаро мулоқот акс этган видео тарқалди. Мулоқот давомида ЙПХ ходими ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль ён олд ойнасининг туси меъёридан ортиқ қорайтирилганлигини ва транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилишини айтиб эътирозлар билдирганлиги видеода акс этган. Мазкур ҳолатда транспорт воситаси ҳайдовчисига маъмурий баённома расмийлаштирилмаган ва шу куннинг ўзида кетишига рухсат берилган.
Видеода акс этган ҳолат бўйича ЙПХ ходими билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруқлари бўйича ЙПХ ходимларининг билимини, малакасини ошириш борасида ўқув дарслари ташкил этилиб, доимий равишда машғулотлар ўтказилмоқда.