Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан қўшимча маълумот

Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ ҳайдовчига ташланди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида саҳифада маълумот берилган эди.

Текширув хулосасига кўра, хизмати давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом" ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Б.Мирзараҳимов ҳамда қўл остидаги ходимларининг хизмат фаолиятини етарли даражада назорат қилмаганлиги учун гуруҳ командири С.Умарқулов, батальон командири Ж.Арипходжаев ҳамда батальон командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Д.Рустамовларнинг хатти-ҳаракатлари Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ "Интозомий кенгаши"да кўриб чиқилиши белгиланди.