Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода "Lacetti" русумли, 80 O 044 GA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан олдин чизилган 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган. Шунингдек, видео изоҳида мазкур автомобилга "мигалка" (ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча) ўрнатилганлиги қайд этилган.

Видео Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида ушбу транспорт воситасига ишлаб чиқарган корхона томонидан кўзда тутилмаган ёритқичлар ўрнатилганлиги маълум бўлди. Ҳайдовчи томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан баённома тузилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 1-қисми тартибида 245 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.