Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, яна бир ҳайдовчига баённома тузилди

Жорий йилнинг 16 март куни ижтимоий тармоқда "Андижонда автомобилнинг олд ойнасини қорайтиришга ҳам рухсатнома бериладими?" изоҳи билан "Lacetti" русумли автомобиль акс этган видео тарқалди ва жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Ушбу видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, "Lacetti" русумли, 60Q001OA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси аниқланди. Суриштирув давомида ушбу автомобиль ён ойналарининг туси қорайтирилиши бўйича тегишли рухсатнома мавжудлиги, лекин ён олд ойнасининг туси белгиланган меъёрдан ортиқ қорайтирилганлиги аниқланди ва ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган И.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддаси 1-қисми тартибида маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишни сўраймиз.