Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузарларга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда бир гуруҳ транспорт воситаларининг ҳайдовчилари турли хавфли манёврлар билан бошқа ҳаракат иштирокчиларининг эркин ҳаракатига халақит берган ҳолда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Ушбу ҳолат Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, мазкур қоидабузарликлар акс этган видео 2021 йил 7 ноябрь куни Марғилон шаҳридаги тўй маросими вақтида тасвирга олинганлиги маълум бўлди.
Суриштирув давомида:
- “Ласетти” русумли, 40712PBA давлат рақам белгили ҳамда “Нексия-3” русумли, 40E909RA давлат рақам белгили автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128 прим 5 моддаси 2-қисми тартибида;
- яна бир “Ласетти” русумли, 40H041UA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига нисбатан давлат рақам белгисини ўзгартирганлиги ва тегишли рухсатномасиз транспорт воситасининг ён ойналари тусини ўзгартирганлиги учун (видеода 40O201TA давлат рақам белгисида) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддаси тартибида;
- “Нексия-3” русумли 40O201TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси 5-қисми тартибида жазо чоралари белгиланди.
Видео юзасидан суриштирув давом этмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.
Унутманг!
Йўл - ўйин майдони эмас!